Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио вингер Винисиус Жуниорнинг янги шартнома имзолагани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
«Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлгани йўқ. Менга вазият ҳақида айтиб беришганида, ягона саволим шундай бўлган: «У қолишни истайдими ёки йўқ?» Менга у қолмоқчилигини айтишди, шу сабабли хотиржам эдим. У дунёнинг ТОП-10 энг кучли футболчиларидан бирими ёки йўқ, баҳо беришни истамайман. Лекин у энг яхшилардан бири эканлиги аниқ, энг яхшилар эса «Реал»да тўп тепиши керак», — дея Моуринио сўзларидан иқтибос келтиради Испаниянинг Diario AS газетаси.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Винисиус ўтган мавсумда клуб сафида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 бор шерикларига голли узатма етказиб берди.