«Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала Германия суперкубоги доирасида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда Bild ва Tz хабар берди.
Жамоалар соврин учун шанба куни Тошкент вақти билан 23:30 да баҳс олиб боришади.
Аввалроқ «Лейпциг» ва «Ҳайденҳайм»га қарши ўтказилган сўнгги икки беллашувда ҳам 23 ёшли футболчининг аҳволи ёмонлашган, унга тиббий ёрдам кўрсатилган ва у алмаштирилганди.
Германиялик футболчининг айтишича, унга неврологик дисфункция сабаб юзага келадиган, қисқа муддатли ва осон даволанадиган ташхис қўйилган.
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани суперкубок учун таркибни жума куни расман эълон қилади.
Мусиала Германия суперкубогини ўтказиб юборади
Футбол
21 август, 03:46
«Бавария» яримҳимоячиси сўнгги икки ўртоқлик ўйинида ўзини ёмон ҳис қилганди.
Foto: Getty Images
22.08.2026, 14:30
Германия Суперкубоги
Боруссия Д
-
:
-
Бавария
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади