Бугун
11
Ўзбек

Роналду жаҳон чемпионатлари ўйинлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди

Футбол
27 июн, 22:50
Бу борада Месси пешқадам бўлиб турибди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Роналду жаҳон чемпионатлари ўйинлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди
Фото: Getty Images
27.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Колумбия Колумбия 0 : 0 Португалия Португалия

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Колумбияга қарши баҳс (0:0)да жаҳон чемпионатлари доирасидаги 25-учрашувини ўтказди ва бу кўрсаткич бўйича Лотар Маттеусга етиб олди. Бу ҳақда OptaJose статистик портали хабар берди.

Энди Роналду Маттеус билан бирга турнир тарихида ўтказилган ўйинлар сони бўйича 2-ўринни бўлишиб турибди. Бу борада фақат Аргентина миллий жамоаси футболчиси Лионел Месси улардан олдинда бормоқда. Унинг ҳисобида 28 та учрашув мавжуд.

Маълумот ўрнида, ушбу жаҳон чемпионатида Роналду ҳозирга қадар 3 та ўйинда иштирок этиб, икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Колумбия Колумбия
  • Португалия Португалия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар