Live
2
Ўзбек

Лукаку Белгия миллий жамоасининг ЖЧдаги энг яхши тўпурарига айланди

Футбол
27 июн, 18:42
У Вилмостни ортда қолдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Лукаку Белгия миллий жамоасининг ЖЧдаги энг яхши тўпурарига айланди
Фото: Getty Images
26.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Янги Зеландия Янги Зеландия 1 : 5 Белгия Белгия

Белгия миллий жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку жаҳон чемпионатларидаги миллий рекордни янгилади.

33 ёшли форвард турнирнинг 3-турида Янги Зеландия дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, унинг мундиалдаги голлари сони 6 тага етди. Бу борада у энг яхши кўрсаткичга эга ҳисобланади.

Аввалги рекорд Марк Вилмотсга тегишли эди. У ЖЧ-1998 ва ЖЧ-2002 турнирларида жами 5 та гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, Белгия миллий жамоаси ўз гуруҳида пешқадам бўлиб, плей-оффга йўлланма олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Янги Зеландия Янги Зеландия
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар