«Бавария» клубида мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди. Унга кўра, Майкл Олисе мухлислар ўртасидаги сўровномада ғолиб бўлди.
Франциялик вингер ўтган мавсумда Мюнхен клубида барча турнирларда 57 та ўйинда 25 та гол урди ва 28 та ассист қайд этди. Мухлислар ўтказган сўровномада 51,4 фоиз овоз тўплади.
Олисе бу борада ҳужумчи Ҳарри Кейн (32 фоиз) ва вингер Луис Диасни (4 фоиз) ортда қолдирди.
Маълумот учун, «Бавария» клуби ўтган мавсумда Бундеслига ва Германия кубогида ғолиб бўлди.