Россияик футбол функционери Шамил Газизов жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Конго ДР — Ўзбекистон учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳаммаси бўлиши мумкин, аммо Ўзбекистонда тўплар фарқи яхши эмас. Шу боис вазифа анча қийин.
Улар яхши ўйнади, аммо икки ўйинда ҳам мағлуб бўлди. Ҳамма яхши ҳаракат қилди, аммо янада яхшироқ ўйнаши мумкин эди. Нима бўлганда ҳам жамоа охирги учрашувда ғалаба қозонсин деб қоламан», — деди Газизов «Матч ТВ»га берган интервюсида.
3-тур олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси очко тўплай олмаган ва ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Конго ДРга қарши учрашув эртага, 28 июн куни бўлиб ўтади.
Беллашув Тошкент вақти билан соат 04:30 да старт олади. Аввалроқ Ўзбекистоннинг Конгога қарши оқ либосда ўйнаши маълум қилинганди.