Бугун
9
Ўзбек

Дембеле: «Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз, олдинда жуда муҳим ўйинлар турибди»

Футбол
26 июн, 21:00
Франциялик футболчи Норвегияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Дембеле: «Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз, олдинда жуда муҳим ўйинлар турибди»
Фото: Getty Images
26.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Норвегия Норвегия 1 : 4 Франция Франция

Франция миллий жамоаси футболчиси Усмон Дембеле жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги Норвегияга қарши ўйин (4:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу мен учун ўзига хос ва муҳим лаҳза. Энг муҳими — эътиборни йўқотмаслик. Олдинда жуда муҳим баҳслар турибди.

Мен ўзимни ҳам майдонда, ҳам жамоада жуда яхши ҳис қиляпман. Биз жамоа ҳақида ўйлашимиз керак.

Норвегия бу ўйинга таркибда катта ўзгаришлар билан чиққанди. Биз ғалаба қозонишимиз ва эътиборимизни йўқотмаслигимиз лозим. Энг муҳими ҳали олдинда. Хотиржамликка берилиш мумкин эмас.

Бу гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун жуда муҳим ўйин эди. Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз.

Олдиндаги учрашувлар ҳам жуда муҳим, шунинг учун диққатимизни жамлашимиз керак. Майдонда ҳам, захира ўриндиғида ҳам сифатли футболчиларимиз бор.

Ўзаро мулоқот орқали бир-биримизни янада яхшироқ тушуняпмиз. Шу руҳда давом этишимиз керак», — деди Дембеле M6 телеканали эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар