Бугун
28
Ўзбек

Ҳоланд: «Асосий таркиб билан ҳам Францияни енга олмасдик»

Футбол
27 июн, 13:36
Норвегия ҳужумчиси бош мураббий Столе Солбаккеннинг қарорини қўллаб-қувватлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ҳоланд: «Асосий таркиб билан ҳам Францияни енга олмасдик»
Foto: Getty Images
26.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Норвегия Норвегия 1 : 4 Франция Франция

Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Франциядан 1:4 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббий Столе Солбаккенни ҳимоя қилди.

Мураббий Францияга қарши учрашувда асосий таркибдаги 10 нафар футболчига дам бергани учун кескин танқидларга учраган эди. Ҳоланд, Мартин Эдегор ва Антонио Нуса каби етакчилар захирада қолдирилган.

«Бу қарорга бефарқ эканимни аввал ҳам айтгандим ва фикрим ўзгармади. Франция барибир кучлироқ жамоа эди. Ҳатто энг кучли таркибимиз билан ҳам уларни мағлуб эта олмасдик», — деди Ҳоланд De Telegraph нашрига.

Ўз навбатида Солбаккен ҳам қароридан афсусда эмаслигини таъкидлади.

«Мен яна шундай қарор қабул қилган бўлардим. Бизнинг мақсадимиз турнирда имкон қадар узоққа бориш ва бунинг учун энг тўғри деб ҳисоблаган қарорларни қабул қиламан. Фақат Эрлинг, Мартин ва бошқа юлдузларни кўришни истаган мухлислар олдида ўзимни айбдор ҳис қиляпман», — деди мураббий.

Ҳоланд, шунингдек, Франция миллий жамоаси таркибини алоҳида эътироф этди.

«Францияда ҳар бир чизиқда жаҳон даражасидаги футболчилар бор. Мбаппе, Олисе, Дембеле... Уларнинг сифати жуда юқори. Улар исталган жамоа учун жиддий муаммо туғдиради ва менимча, турнирда жуда узоққа боришади. Бизга қарши кўрсатган ўйинлари даҳшатли даражада кучли эди», — дея қўшимча қилди норвегиялик ҳужумчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар