Бугун
9
Ўзбек

«Фенербаҳче» Шомуродовни сотиб олиш учун дастлабки қадамни ташлади – манба

Футбол
26 июн, 02:00
Истанбул клуби феврал ойида Шомуродовни «Рома»дан 5,8 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Фенербаҳче» Шомуродовни сотиб олиш учун дастлабки қадамни ташлади – манба
Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини «Фенербаҳче»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Ajansspor нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб 30 ёшли ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни трансфер қилиш борасида дастлабки қадамларни ташлаган.

Ўз навбатида «Истанбул Башакшеҳир» клуби ҳам Элдор бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Унинг трансферидан камида 15 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул клуби феврал ойида Шомуродовни «Рома»дан 5,8 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олганди.

Ўтган мавсумда у Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурарига айланди ва 34 та учрашувда 22 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Бугунги янгиликлар