Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Португалиядан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинини таҳлил қилди.
«Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида икки хил ўйин намойиш этди. Колумбияга қарши баҳсда жамоа муносиб кўринди, айрим жиҳатлар яхши чиқди. Аммо Португалия билан учрашувда жамоа бутунлай парчаланиб кетди.
Асосий муаммо шундаки, футболчилар бундай кучли рақибга қарши қандай ўйнашни билишмади. Менда Каннаваро тактика борасида етарлича ишламаган деган таассурот пайдо бўлди.
Улар беш ҳимоячи билан чуқур ҳимояланишга уринишди, бу фойда бермади. Кейин эса прессингга ўтишди, аммо вазият янада ёмонлашди.
Шунга қарамай, жамоа жисмоний ва техник жиҳатдан ёмон тайёрланмаган. Ўзбекистон мундиал даражасидаги ўртача савиядаги миллий жамоа. Менимча, бу баҳсда асосий омил тактика бўлди. Албатта, Португалия ҳам жуда юқори савияда ўйнади ва ҳақиқий маҳорат дарсини намойиш этди», — деди Колосков.