Бугун
6
Ўзбек

Клопп: «Роналду шу ёшида ҳам нимадир ўхшамай қолса, қаттиқ хафа бўлиши мен учун ҳайратланарли»

Футбол
25 июн, 03:35
«Ливерпул» собиқ бош мураббийи Криштиану ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Клопп: «Роналду шу ёшида ҳам нимадир ўхшамай қолса, қаттиқ хафа бўлиши мен учун ҳайратланарли»
Фото: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 5 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

«Ливерпул» собиқ бош мураббийи Юрген Клопп португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Томошабин сифатида мен бироз маҳлиё бўлиб қоламан, чунки Криштиану Роналду ва Лионел Месси сўнгги 10–15 йилнинг энг яхши футболчиларидир.

Биринчи ўйиндан кейин қаттиқ танқид қилинган Роналдунинг 41 ёшида шунчалик ёрқин жавоб қайтарганини кўриш жуда ажойиб бўлди. Бу мени хурсанд қилди.

Криштиану шу ёшида ҳам нимадир ўхшамай қолса, қаттиқ хафа бўлиши ва бунга шундай муносабат билдириши мен учун ҳайратланарли ҳолат», — деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйинда (5:0) дубл қайд этди. У бундан аввал Конго ДРга қарши баҳсда (1:1) самарали ҳаракат қайд эта олмаганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар