Туркия миллий жамоаси яримҳимоячиси Арда Гулер жаҳон чемпионати 3-турида АҚШ дарвозасини ишғол қилди.
Арда беллашувнинг 10-дақиқасида гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Opta портали хабарига кўра, у миллий жамоа сафида жаҳон чемпионатларида гол урган энг ёш футболчига айланди.
Арда бу борада ЖЧ-2002 мусобақасида Коста-Рика дарвозасини 21 ёш-у 275 кунлигида ишғол этган Эмре Белёзоғлунинг рекордини янгилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия аввалги икки ўйинда мағлуб бўлиб, плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди.