Бугун
22
Ўзбек

Клопп: «Босим жуда юқори эди ва туркиялик футболчилар буни енгиб ўта олмади»

Футбол
21 июн, 01:25
«Ливерпул» собиқ бош мураббийи Туркиянинг мундиалдаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида гапирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Клопп: «Босим жуда юқори эди ва туркиялик футболчилар буни енгиб ўта олмади»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Туркия миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида гапирди.

«Босим жуда юқори эди ва улар буни енгиб ўта олмади. Жамоа шунчалик ғалаба қозонишни истадики, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанат бутунлай унутиб қўйилди», — деди Клопп Magenta TV’га берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, туркияликлар гуруҳ босқичи стартида кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлиб, рақиблар дарвозасига 62 та зарба берганига қарамай, бирорта ҳам гол ура олмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар