Туркиялик футбол агенти Шенол Тосун ЖЧ-2026даги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг Туркия миллий жамоаси ҳақида кескин фикрлар билдирди.
Унинг сўзларига кўра, жамоа таркиби ярим финал учун курашишга етарли даражада кучли эди.
«Бу жамоа яримфиналга чиқиш учун курашиши керак эди. Аммо барчамиз нима бўлганини кўрдик. Афсуски, бу турнир Туркия миллий жамоаси учун якунланди», — деди Тосун.
Агентнинг фикрича, жамоа мураббийлар штаби муҳим хатоларга йўл қўйган.
«Мураббийлар бир хил футболчиларга таяниб қолди ва ҳеч қандай хулоса чиқармади. Гуруҳ босқичидаги иккала мағлубият ҳам мураббийлар зиммасидаги натижа. Жаҳон чемпионатида марказий ҳужумчисиз ўйнаётган яна бирор жамоа борми? Саволнинг жавоби шу ерда», — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Туркия миллий жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда мағлуб бўлиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлди.