Швеция миллий жамоаси ЖЧ-2026 F гуруҳи 2-тури доирасидаги учрашувда Нидерландияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, кўк-сариқлар 1958 йилдан бери биринчи марта жаҳон чемпионати ўйинида учта ва ундан кўп тўп фарқи билан мағлуб бўлишди.
Ўшанда жаҳон биринчилиги финалида Швеция миллий жамоаси Бразилияга 2:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Айни пайтда Нидерландия тўрт очко жамғариб, F гуруҳи жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Уч очкога эга Швеция иккинчи поғонада бормоқда.
Гуруҳнинг 3-турида шведлар 26 июн куни Японияга қарши беллашади.