Бугун
17
Ўзбек

Бробби: «Биз бир-биримиз учун курашишга тайёрмиз»

Футбол
20 июн, 16:43
Нидерландия ҳужумчиси Швеция устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг жамоавий руҳни алоҳида таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Бробби: «Биз бир-биримиз учун курашишга тайёрмиз»
Foto: Getty Images
20.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Нидерландия Нидерландия 5 : 1 Швеция Швеция

Нидерландия миллий жамоаси ҳужумчиси Брайaн Бробби ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Швеция устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мазкур учрашувда дубл қайд этган футболчи жамоанинг бирдамлиги асосий омил бўлганини айтди.

«Ўйин натижасига бевосита таъсир қила олиш ҳар доим ажойиб ҳис-туйғу беради. Менимча, бугун биз ҳақиқий жамоа сифатида жуда яхши ўйнадик.

Жамоамиз жуда аҳил. Биз бир-биримиз учун курашишга тайёрмиз ва энг муҳими ҳам шу», — деди Бробби ФИФА матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия Швецияни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Браян Бробби учрашувнинг 5 ва 17-дақиқаларида гол уриб, жамоасининг йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Ушбу натижадан сўнг «учар голландлар» 4 очко билан F гуруҳи пешқадамига айланди. Швеция эса 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Швеция Швеция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар