Live
4
Ўзбек

Ван Дейк: «Дунё Япония миллий жамоасини бироз паст баҳолади»

Футбол
21 июн, 11:54
Нидерландия сардори японларнинг ЖЧ-2026даги ўйинига юқори баҳо берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ван Дейк: «Дунё Япония миллий жамоасини бироз паст баҳолади»
Foto: Getty Images
20.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Нидерландия Нидерландия 5 : 1 Швеция Швеция

Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Япониянинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида фикр билдириб, осиёлик футболчиларнинг кучи етарлича эътироф этилмаётганини таъкидлади.

«Менимча, дунё Япония миллий жамоасини бироз паст баҳолади. Бу жуда кучли жамоа. Улар билан ўйин бошиданоқ қийин кечиши аниқ эди.

Учрашувдан кейинги реакциялар менга бироз ғалати туюлди. Буни ҳурматсизлик демаган бўлардим, аммо одамлар Япониянинг қанчалик кучли эканини унутиб қўйишгандек эди», — деди Ван Дейк.

Нидерландиялик футболчи японларнинг сўнгги натижаларини ҳам эслатиб ўтди.

«Япония узоқ вақт мағлуб бўлмай келаётганди, бир неча ўйин давомида гол ҳам ўтказмаганди. Улар Бразилия, Англия ва Шотландияни мағлуб этишган. Бундай жамоага қарши ўйнаш ҳар доим қийин», — деди у.

Ван Дейкнинг таъкидлашича, Япония билан 2:2 ҳисобидаги дуранг аламли бўлган бўлса-да, жамоа ўша ўйиндан кўплаб ижобий жиҳатларни олган.

«Албатта, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб дуранг ўйнаш ёқимсиз. Аммо ўша баҳсда кўплаб яхши жиҳатлар ҳам бўлган ва биз айнан шулар устида ишладик.

Швецияга қарши ўйин эса буни кўрсатди. Айниқса ҳар икки бўлимнинг бошларида жуда яхши ҳаракат қилдик. Энг муҳими, биз 5:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Энди тикланиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз», — деди Нидерландия сардори.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 F гуруҳи 2-туридан сўнг Нидерландия ва Япония жамоалари 4 очкодан жамғариб, мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди. Швеция ҳисобида 3 очко бор, Тунис эса ҳали очко тўплай олмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Швеция Швеция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар