Бугун
17
Ўзбек

ЖАР футболчилари ЖЧдаги дуранг учун 50 минг долларлик мукофот олди

Футбол
20 июн, 17:43
Чехияга қарши баҳсдаги натижа футболчиларга қимматбаҳо ютуқ келтирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖАР футболчилари ЖЧдаги дуранг учун 50 минг долларлик мукофот олди
Foto: Getty Images
24.06.2026, 21:00 Жаҳон чемпионати ЖАР ЖАР - : - Жанубий Корея Жанубий Корея

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) миллий жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Чехияга қарши қайд этилган 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ataque Futbolero хабарига кўра, футболчиларга умумий қиймати 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган заргарлик буюмлари совға қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ЖАР мундиалдаги илк учрашувда Мексикага 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Чехияга қарши қўлга киритилган бир очко эса жамоанинг плей-офф умидларини сақлаб қолди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Африка Республикаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.

Мундиал гуруҳ босқичи 27 июнга қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши саккизта учинчи ўрин соҳиблари плей-офф босқичига йўл олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ЖАР ЖАР
  • Жанубий Корея Жанубий Корея
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар