Бугун
6
Ўзбек

Коубек: «Тезкор голдан кейин вазиятларни кўкка совурдик. Айнан шу ерда ўйинни бой бердик»

Футбол
18 июн, 15:50
Чехия бош мураббийи ЖАР билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Коубек: «Тезкор голдан кейин вазиятларни кўкка совурдик. Айнан шу ерда ўйинни бой бердик»
Фото: Getty Images
18.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Чехия Чехия 1 : 1 ЖАР ЖАР

Чехия миллий жамоаси бош мураббийи Мирослав Коубек ЖЧ-2026 2-турида ЖАР билан (1:1) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинни ижобий баҳолайман. Тўпни назорат қилишда жуда яхши, ҳақиқатан ҳам иқтидорли футболчиларга эга жамоага қарши ўйнадик. Аслида биз яхши бошладик, гол урдик. Шундан сўнг бизда яна тўрт ёки бешта деярли голли вазиятлар бўлди, айнан шу ерда биз ўйинни бой бердик. Кейин пеналти билан боғлиқ вазият юз берди… Айтишим мумкинки, биз иккита гол уришимиз керак эди.

Рақиб ўйин сўнггида қарши ҳужумга ўтишди, бу катта куч талаб қилди. Футболчилар борини бериб ҳаракат қилишди, уларнинг оёқларини томир тортишди, Голеш ва Червда… Мен йигитларни айблай олмайман, аксинча, уларни мақташим мумкин. Улар бор кучларини сарфлашди, бу эса кўпинча ғалабадан ҳам муҳимроқдир.

Яхши вазиятлар бўлди. Ўйинни қуриш учун асос бор, биз буни таҳлил қиламиз ва бу тенденцияни давом эттиришдан мамнун бўламиз. Энди олдимизда турнир мезбони Мексика билан ўйин бор, учрашув қандай ўтишини кўрамиз. Биз чоралар кўрамиз, стратегия ишлаб чиқамиз ва ҳали курашдамиз», – дея Коубекнинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чехия Чехия
  • ЖАР ЖАР
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар