Бугун, 18 июн куни ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Чехия ва Жанубий Африка Республикаси миллий жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Баҳс АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерcедес-Бенз Стадиум» стадионида ташкил этилади. Учрашувни америкалик ҳакам Тори Пенсо бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда Чехия Жанубий Кореяга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. ЖАР эса Мексикага 0:2 ҳисобида ютқазганди.
Шу сабабли бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга.
3-турда Чехия Мексикага қарши майдонга тушса, Жанубий Африка Республикаси Жанубий Корея билан куч синашади.
ЖЧ-2026. 2-тур
Чехия - ЖАР
18 июн, 21:00
Асосий таркиблар:
Чехия: Коварж, Соуфал, Гранач, Крейчи, Голеш, Дарида, Черв, Садилек, Сойка, Гложек, Шик.
ЖАР: Уилямс, Модиба, Мбокази, Мудау, Окон, Мокоэна, Мбата, Адамс, Апполлис, Масеко, Рейнерс.