ФИФА жаҳон чемпионати-2026 2-тури доирасидаги навбатдаги ўйинларга ҳакамлар тайинловларини эълон қилди.
Жумладан, ФИФА америкалик Тори Пенсо 2-тур доирасидаги Чехия - ЖАР беллашувига бош ҳакам этиб тайинланди.
А гуруҳи иккинчи тури доирасида 18 июн куни бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатлари тарихида бош ҳакам сифатида иш олиб борган биринчи аёл-рефери франциялик Стефани Фраппар ҳисобланади. У Германия — Коста-Рика ўйинида бош ҳакам сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган ЖЧ-2026 11 июн санасида старт олди ва 19 июлгача давом этади.