18 июн куни ЖЧ-2026 К гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Колумбия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.
Баҳс Мексика пойтахтидаги афсонавий «Астека» стадионида ташкил этилади. Учрашувни англиялик ҳакам Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Ўзбекистон миллий жамоаси учун ушбу ўйин жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк учрашув сифатида тарихга киради.
Баҳс Тошкент вақти билан 18 июн куни соат 07:00 да старт олади. Беллашув Зўр ТВ телеканали орқали намойиш этилади.
ЖЧ-2026нинг K гуруҳида Ўзбекистон ва Колумбиядан ташқари Португалия ҳамда Конго ДР миллий жамоалари ҳам иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби Аргентина ҳисобланади.