Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Азизбек Амонов Колумбияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйиннинг биринчи бўлимида биз рақибга мослашиб олдик. Натижада йигитлар иккинчи бўлимда ўзларига келиб анча ишониб майдонга тушишди. Иккинчи бўлимда биз рақиб билан тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Айрим жабҳаларда эса улардарн устунроқ ҳам ўйнадик.
Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда вазиятни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Рақибларимиз сафида Диас ва Хамес анча яхши ҳаракат қилди, улар бизни анча қийнаб қўйишди. Айнан улар бугунги ўйинда кўп нарсани ҳал қилишди», - дея Амоновнинг сўзларидан келтиради ЎФА матбуот хизмати.