Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг илк учрашувини Колумбияга қарши ўтказди.
Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов тўп учун кураш эпизодларидан бирида майдон четида фаолият олиб бораётган трансляция оператори билан тўқнашиб кетди.
ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, кейинчалик операторнинг ҳолидан хабар олиниб, унга Абдуқодир Ҳусановнинг имзоси туширилган махсус футболка топширилди.
«Ҳимоячимиз операторга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, самимий тилакларини йўллади», — дейилади ЎФА хабарида.