Аббос Файзуллаев XXI асрдаги Жаҳон чемпионатларида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчига айланди.
Ўзбекистон миллий жамоаси вингери ЖЧ-2026нинг 1-туридан ўрин олган Колумбияга (1:3) қарши ўйинда тўп киритди. Бу гол «оқ бўрилар»нинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голи ҳам бўлди.
«Истанбул Башакшеҳир» клубида тўп тепаётган Файзуллаевнинг бўйи 167 сантиметрни ташкил қилади.
Бунгача ушбу рекорд уругвайлик Жоржиан де Арраскаэтага тегишли эди. Унинг бўйи — 173 сантиметр.
Аббос Файзуллаев ЖЧда уругвайлик футболчининг рекордини янгилади
Футбол
18 июн, 23:25
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси тарихий голни уришдан ташқари, ўзига хос рекорд ҳам ўрнатди.
Foto: Getty Images
17.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон
1
:
3
Колумбия