Бугун
22
Ўзбек

Ҳоланд мундиаллар тарихида Норвегия сафида дубл қайд этган илк футболчи

Футбол
17 июн, 03:53
Юлдуз ҳужумчи мундиалдаги илк дубли билан мамлакат футболи тарихига кирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ҳоланд мундиаллар тарихида Норвегия сафида дубл қайд этган илк футболчи
Foto: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ироқ Ироқ 1 : 4 Норвегия Норвегия

Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жаҳон чемпионатлари тарихида мамлакати учун янги рекорд ўрнатди.

Юлдуз футболчи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Ироқ дарвозасига иккита гол уриб, Норвегия тарихида мундиал финал босқичида дубл қайд этган илк футболчига айланди.

Ҳоланднинг голлари норвегияликларнинг Ироқ устидан 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабасида муҳим рол ўйнади.

Шу тариқа, 24 ёшли ҳужумчи нафақат жамоасига муваффақиятли старт тақдим этди, балки Норвегия футболи тарихидан ҳам жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия миллий жамоаси жаҳон чемпионатида сўнгги бор 1998 йилда иштирок этганди. Ўшанда скандинавияликлар гуруҳдан чиқиб, 1/8 финалда Италияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишган.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Оле Гуннар Солбаккен шогирдлари 23 июн куни Сенегалга қарши майдонга тушади.

Норвегиянинг гуруҳдаги яна бир рақиби эса сўнгги икки жаҳон чемпионати финалчиси — Франция миллий жамоаси ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ироқ Ироқ
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар