Бугун
22
Ўзбек

Рафиня катта эҳтимол билан ушбу мундиалда жамоасига ёрдам бера олмайди

Футбол
21 июн, 01:00
Футболчи сон орқа қисми мушагидан қайта жароҳат олди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Рафиня катта эҳтимол билан ушбу мундиалда жамоасига ёрдам бера олмайди
Фото: Getty Images
19.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 3 : 0 Гаити Гаити

Бразилия миллий жамоаси вингери Рафиня сон орқа қисми мушагидан қайта жароҳат олди ва катта эҳтимол билан ушбу мундиалда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда испаниялик журналист Хави Эрнандес Наварро хабар берди.

Футболчи ушбу жароҳатни гуруҳ босқич 2-тур доирасидаши Ҳаитига қарши ўйин (3:0)да олди. 40-дақиқада Рафиня майдонга ўтириб қолди ва алмаштиришни сўради, шундан сўнг унга тиббий штаб ёрдами керак бўлди.

Кейинчалик Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) вингернинг жароҳат олганини тасдиқлади. Наварронинг маълум қилишича, гап сон орқа қисми мушагининг қайта шикастланиши ҳақида кетмоқда ва шу сабабли футболчининг мундиал қолган ўйинларида иштирок этиши деярли имконсиз.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар