Live
1
Ўзбек

Рафиня ЖЧ-2026даги навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади

Футбол
20 июн, 16:39
Бразилия етакчиларидан бири Шотландияга қарши баҳсда майдонга туша олмайди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Рафиня ЖЧ-2026даги навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади
Foto: Getty Images
19.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 3 : 0 Гаити Гаити

Бразилия миллий жамоаси вингери Рафиня ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Шотландияга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум бўлишича, футболчининг ўнг сон мушагида жароҳат аниқланган. Бразилия жамоаси шифокорлари ўтказган текширувлар ушбу ташхисни тасдиқлаган.

Рафиня мундиални тарк этмайди ва терма жамоа қароргоҳида қолади. У плей-офф босқичига қадар сафга қайтиш учун интенсив даволаниш курсини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи Ҳаитига қарши 2-тур учрашувида жароҳат олган эди. Ўйиннинг 40-дақиқасида у майдонга ўтириб қолган, шундан сўнг тиббий бригада ёрдам кўрсатиш учун майдонга чиққан ва футболчи алмаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар