Бразилия миллий жамоаси аъзоси Винисиус Жуниор ҳамюрти Рафинянинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тур доирасида Ҳаитига қарши баҳсда олган жароҳатига ҳақида гапириб ўтди.
Ўйиннинг 40-дақиқасида Рафиня жароҳат туфайли захирага олинганди. Бу ҳолатдан сал аввал футболчи майдонга ўтириб олди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишига тўғри келди.
«Жароҳат олиш ҳар доим ҳам осон эмас. Бу мавсум жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар уни айниқса қийнади. Умид қиламанки, жиддий ҳеч нима йўқ. У биз учун муҳим футболчи», - дея Винисиус сўзларидан иқтибос келтирди Diario AS.
Маълумот учун, ортда қолган икки тур натижаларига кўра Бразилия миллий жамоаси C гуруҳида биринчи ўринни банд этиб турибди. Гуруҳ босқичининг охирги турида Карло Анчелотти шогирдлари 25 июн куни Шотландияга қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган мундиал 19 июлгача давом этади.