Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. АҚШ Австралиядан устун келиб, плей-оффга йўл олди

Футбол
19 июн, 17:02
АҚШ икки ўйиндан сўнг 6 очкога эга.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЖЧ-2026. АҚШ Австралиядан устун келиб, плей-оффга йўл олди
Фото: Getty Images
19.06.2026 FT Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ 2 : 0 Австралия Австралия

Жаҳон чемпионатининг 2-турида АҚШ миллий жамоаси Австралияга қарши ўйнади.

Унда Маурисио Почеттино бошқарувидаги америкаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 11-дақиқада «кенгуру»лардан Бургесс ўз дарвозасини ишгол қилиб қўйди. 44-дақиқада Фримен иккинчи голни урди.

Шу тариқа, АҚШ икки ўйиндан сўнг 6 очко тўплаб, кейинги босқчига чиқиш вазифасини уддалади. Австралия эса 3 очко билан 2-поғонада бормоқда.

ЖЧ-2026. 2-тур
АҚШ – Австралия 2:0
Голлар:
Бургесс 11 автогол, Фримен 44
АҚШ: Фриз, Фримен, Ричардс, Рим, Робинсон (Трасти, 89), Дест (Скалли, 80), Маккенни (Рейна, 90+6), Адамс, Тиллман, Балогун (Райт, 90+6), Пепи (Берҳалтер, 74).
Австралия:
Бич, Италяно, Чиркати, Суттар, Бургесс (Жерия, 46), Бос, О'Нил, Окон-Энгстлер (Ирвин, 78), Туре (Иранкунда, 46), Леки (Волпато, 61), Велупиллай (Метклаф, 46).
Огоҳлантиришлар:
Робинсон 56, Балогун 89, Ричардс 90+3 – Бос 16, Чиркати 32, Суттар 88, Италяно 89.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Австралия Австралия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар