Бугун
14
Ўзбек

«Аякс» «Монако» ҳимоячиси Кайо Энрикега кўз тиккан

Футбол
19 июн, 16:01
Бразилиялик ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Аякс» «Монако» ҳимоячиси Кайо Энрикега кўз тиккан
Фото: Getty Images

«Аякс» клуби «Монако» ҳимоячиси Кайо Энрикенинг трансфери борасида жиддий музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар тарқатди.

Манбага кўр, Нидерландия клуби ушбу трансферни жорий ёзги трансфер ойнасида якунлашни мақсад қилган.

Келишув баҳоси тахминан 10 миллион евроға баҳоланмоқда, шунингдек, шартномада турли бонуслар ҳам кўзда тутилиши кутилмоқда.

Бразилиянинг «Фламенго» клуби ҳам футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Ўтган мавсумда Кайо Энрике «Монако» таркибида барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Бразилиялик ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор баҳоси 12 миллион еврога ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аякс Аякс
Бугунги янгиликлар