Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги ўйин томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Футбол
19 июн, 09:31
Биринчи тур ўйинларини бевосита стадионларда умумий ҳисобда 1 572 584 томошабин кузатиб борди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
ЖЧ-2026. Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги ўйин томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатди
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда Football Meets Data портали хабар берди.

Портал мундиал гуруҳ босқичининг дастлабки 24 та ўйинига ташриф буюрган мухлислар ҳақида маълумот тақдим этди. Маълум бўлишича, 1-тур баҳсларини стадионларда 1 572 584 томошабин кузатиб борган.

Энг кўп томошабин мусобақа мезбонларидан бири — Мексика миллий жамоаси ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги ўйинларда қайд этилди. Биринчи тур доирасидаги Ўзбекистон — Колумбия баҳсини стадионда 80 824 мухлис томоша қилди. Бугунги кунга келиб, ушбу кўрсаткич Мексика — ЖАР ўйини билан бир қаторда турнир рекорди ҳисобланади.

Эътиборингизга мухлислар ташрифи бўйича ТОП-5 ўйинни тақдим этамиз:

1–2. Ўзбекистон — Колумбия: 80 824 мухлис
1–2. Мексика — ЖАР: 80 824 мухлис
3. Бразилия — Марокаш: 80 663 мухлис
4. Франция — Сенегал: 80 545 мухлис
5. АҚШ — Парагвай: 70 492 мухлис

Фото: Football Meets Data

Турдаги энг кам томошабин Гана — Панама беллашувида кузатилди. Ушбу ўйинни томоша қилиш учун стадионга 42 942 мухлис ташриф буюрган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар