Бугун
14
Ўзбек

Жаъфар Ирисметов: «Гуруҳдан чиқишимизга 4 очко етарли. Бу билан ҳатто 1-ўринни эгаллашимиз мумкин»

Футбол
19 июн, 00:10
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Португалия ва Конго билан ўйинлар ҳақида гапирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Жаъфар Ирисметов: «Гуруҳдан чиқишимизга 4 очко етарли. Бу билан ҳатто 1-ўринни эгаллашимиз мумкин»
Foto: Getty Images
23.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов «оқ бўрилар»нинг ЖЧ-2026да гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш имкониятига эга деб ҳисоблайди.

Мундиалдаги дебют баҳсида Ўзбекистон Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа гуруҳ босқичидаги қолган ўйинларда Португалия ва Конго ДРга қарши майдонга тушади.

«Каннаваро таркиб ва тактикани ўзгартирмаса керак. Биз қарши ҳужумларга жуда яхши чиқамиз, тўпни ушлаб тура оладиган футболчиларимиз бор, яхши ҳужумчиларимиз ҳам етарли, масалан, Шомуродов. Ортдан ҳужумни қўллаб-қувватлай оладиган иқтидорли футболчиларимиз ҳам мавжуд.

Роналдуни тўхтатиш ҳақида айтсам, унинг ҳозирги формаси қандай эканини билмайман. Менимча, асосий хавф Бруну Фернандеш ва бошқа футболчилардан келади. Лекин Роналду — бу Роналду. У майдонда унчалик ёрқин кўринмаслиги мумкин, аммо барибир гол уришни билади. Шунинг учун унга қарши алоҳида шахсий қўриқчи қўйиш керак деб ўйламайман.

Кучимиз — жамоавий ўйинда. Агар уларга кенг ҳудуд қолдирмасак ва зич ўйнасак, ғалаба қозонишимиз ҳам, яхши натижа билан майдонни тарк этишимиз ҳам мумкин. Энди қўрқадиган ёки йўқотадиган нарсамиз йўқ — ҳар қандай ҳолатда ҳам очко олишимиз шарт. Энг муҳими — мағлуб бўлмаслик. Кейин учинчи ўйинда ҳам очко йиғиш керак бўлади. Албатта, Конго ҳам осон рақиб эмас.

Гуруҳдан чиқиш учун 4 очко етарли бўлиши мумкин. Бу билан учинчи ёки иккинчи ўринни эгаллаш мумкин. Эҳтимол, ҳатто биринчи ўринни ҳам»
, — дея Ирисметовнинг сўзларини келтиради Metaratings.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар