Бугун
8
Ўзбек

Бруну Фернандеш: «Роналдунинг мақсади — Португалияни жаҳон чемпионига айлантириш»

Футбол
17 июн, 03:00
Португалия яримҳимоячиси Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги аҳамияти ҳақида гапирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Бруну Фернандеш: «Роналдунинг мақсади — Португалияни жаҳон чемпионига айлантириш»
Foto: Getty Images
23.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Криштиану Роналдунинг жамоадаги ўрни ва таъсири ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Биз учун Криштианудек ватандош, жамоадош ва бизни жаҳон чемпионлиги сари етаклай оладиган футболчига эга бўлиш катта шараф», — деди Фернандеш ФИФАга берган интервюсида.

«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Роналдудан ҳар доим нимадир ўрганиш мумкинлигини таъкидлади.

«Менимча, биз ундан доимо нимадир ўрганишимиз мумкин. У бутун фаолияти давомида ўзининг матонати ва характерини намойиш этиб келмоқда», — деди португалиялик футболчи.

Фернандешнинг фикрича, Роналдунинг асосий кучи унинг ғалаба қозонишга бўлган чексиз иштиёқидадир.

«Унда ғолиблик менталитети бор. У ҳеч қачон эришган натижаси билан қаноатланмайди ва доимо янада кўпроғига интилади. Биз ҳам унинг фаолиятидан мана шу ижобий фазилатларни ўргандик», — дея қўшимча қилди у.

Бруну Роналдунинг 20 йилдан ортиқ вақт давомида энг юқори даражада ўйнаб келаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

«20 йил давомида юқори савияда ўйнаш учун истеъдоднинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун меҳнат, интизом ва кучли характер ҳам керак бўлади», — деди Фернандеш.

Якунда яримҳимоячи Роналдунинг ЖЧ-2026да ҳам Португалияга ёрдам беришига умид билдирди.

«Мен энг кўп унинг жаҳон чемпионатида ҳам бизга ёрдам беришини истайман. У доимгидек голлар уриб, жамоамизни мақсадимизга яқинлаштиришига ишонаман», — дея якунлади Бруну Фернандеш.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар