Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Жазоирни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, сўнгги уч мундиалдаги илк ғалабали стартини қайд этди.
Лионел Скалони шогирдлари учун ушбу муваффақият алоҳида аҳамият касб этади. Чунки аргентиналиклар аввалги икки жаҳон чемпионатида турнирни кутилганидек бошлай олмаганди.
ЖЧ-2018да Аргентина илк турда Исландия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, ЖЧ-2022да сенсацион тарзда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Бу сафар эса амалдаги жаҳон чемпионлари Лионел Мессининг хет-триги эвазига мундиални ишончли ғалаба билан бошлади.
Шу тариқа Аргентина 2014 йилги мундиалдан буён илк бор жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувда ғалаба қозонди. Ўшанда аргентиналиклар Босния ва Герцеговинани 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Жазоир устидан қозонилган ғалаба «албиселесте»га J гуруҳи пешқадамлиги учун муҳим уч очкони тақдим этди.
Аргентина кейинги турда 22 июн куни Австрияга қарши майдонга тушади.