Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 1-турида Жазоир миллий жамоасига қарши ўйинда 17-дақиқада ҳисобни очди, 60-дақиқада дублни расмийлаштирган бщлса, 76-дақиқада хет-трик қайд этди. Баҳс АҚШнинг Канзас-Сити штатидаги «Эрроуҳед» стадионида бўлиб ўтди.
Шу тариқа, Месси фаолиятидаги 912, 913 ва 914-голларини урди. Бунинг учун Леога 1157 та ўйин етарли бўлди. Унинг ҳисобида «Барселона» сафида 672 та гол, Аргентина миллий жамоасида 120 та, «Интер Майами»даги 89 та ва «ПСЖ» сафида урилган 32 та гол мавжуд. Шунингдек, Лионел 414 та голли уазтма етказиб берган.
Унинг асосий рақобатчиси «Ал-Наср»да тўп тепаётган Криштиану Роналду эса клублар ва Португалия миллий жамоаси сафида 1323 ўйинда 973 гол урган.
Аргентина миллий жамоасининг ЖЧ-2026 J гуруҳидаги яна икки рақиби Австрия ва Иордания миллий жамоалари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.