Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Мессининг хет-триги Аргентинага йирик ғалаба келтирди

Футбол
16 июн, 23:09
Аргентина илк турни Жазоир устидан ишончли ғалаба билан бошлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ-2026. Мессининг хет-триги Аргентинага йирик ғалаба келтирди
Foto: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина 3 : 0 Жазоир Жазоир

Жаҳон чемпионатининг J гуруҳи 1-турида Аргентина миллий жамоаси Жазоирни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамони Лионел Месси бўлиб, у хет-трик қайд этди.

Месси 17-дақиқада Родриго де Паулнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. У 60-дақиқада дублни расмийлаштирган бўлса, 76-дақиқада Николас Гонсалес ассистидан кейин учинчи голини урди.

Бундан ташқари, аргентиналик афсонанинг 5-дақиқадаги голи офсайд сабаб бекор қилинди.

Аргентина кейинги турда 22 июн куни Австрия билан, Жазоир эса 23 июн куни Иордания билан баҳс олиб боради.

ЖЧ-2026. 1-тур
Аргентина — Жазоир 3:0

Голлар: Месси 17, 60, 76.

Аргентина: Эмилиано Мартинес, Гонзало Монтел (46' Наул Молина), Кристиан Ромеро (80' Нико Пас), Лисандро Мартинес, Факундо Медина, Родриго де Паул, Алексис Мак Аллистер, Энцо Фернандес, Тяго Алмада (55' Нико Гонсалес), Лионел Месси (80' Николас Отаменди), Лаутаро Мартинес (55' Хулиан Алварес).

Жазоир: Люка Зидан, Рафик Белгали, Аисса Манди, Рами Бенсебайни, Райан Аит-Нури, Ҳишам Будаоуи (64' Ҳуссем Ауар), Набил Бенталеб (82' Рамиз Зерроуки), Анис Ҳадж-Мусса (64' Моҳамед Амура), Иброҳим Маза (82' Адел Булебина), Фарес Шаиби, Амин Гуири (64' Риёд Маҳрез).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Жазоир Жазоир
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар