Live
1
Ўзбек

Роналдо: «Дунё Мессини барча даврларнинг энг яхшиси эканини тан олиши керак»

Футбол
17 июн, 11:04
Бразилиялик афсона аргентиналик юлдузнинг буюклигини эътироф этди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Роналдо: «Дунё Мессини барча даврларнинг энг яхшиси эканини тан олиши керак»
Foto: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина 3 : 0 Жазоир Жазоир

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо Лионел Мессининг ЖЧ-2026даги ўйини ҳақида фикр билдириб, аргентиналик футболчини барча даврларнинг энг яхши футболчиси деб атади.

Икки карра жаҳон чемпионининг фикрича, Месси эришаётган натижалар энди ҳеч кимни ҳайратга солмаслиги керак.

«Рекордлар янгиланиш учун яратилган. Уларни янгилаётган инсон эса дунёдаги ҳеч бир футбол мухлисини ҳайратда қолдирмайди. Қолаверса, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади», — деди Роналдо.

Бразилиялик афсона Мессининг майдондаги таъсирига ҳам алоҳида тўхталди.

«Месси майдонга тушган ҳар сафар атрофдаги ҳамма нарса тарихий ва нафис кўринади. Дунё яширинишни бас қилиб, унинг барча даврларнинг энг яхши футболчиси эканини тан олиши керак», — дея таъкидлади у.

Роналдо Мессининг йиллар давомида барқарор ўйин кўрсатаётганига қарамай, ҳануз айрим шубҳаларга дуч келаётганини ҳам қайд этди.

«У ҳар мавсум ва жаҳон чемпионатларида натижа кўрсатишда давом этмоқда. Шунга қарамай, айримлар ундан ҳануз шубҳаланишади. Бу унутилмас ва тарихий тун бўлди», — деди бразилиялик афсона.

Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Жазоир дарвозасига ҳет-трик қайд этиб, мундиаллардаги голлари сонини 16 тага етказди ва Мирослав Клозе рекордини такрорлади.

Аргентина миллий жамоаси кейинги учрашувини 22 июн куни Австрияга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Жазоир Жазоир
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар