«Арсенал» клуби «Атлетико» вингери, жаҳон чемпиони Алекс Баэнага бўлган қизиқишини қайта тиклади. Бу ҳақда Football Transfers нашри хабар берди.
Манбага кўра, «тўпчилар» испаниялик 25 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар «матрасчилар» футболчини сотишга рози бўлса, «Арсенал» уни ўз сафига қўшиб олиш учун таклиф тайёрлайди.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби 2025 йилнинг ёзида Алексни «Вилярреал»дан 42 миллион еврога сотиб олганди.
Баэна бу мавсумда барча турнирлар доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.