Бугун
45
Ўзбек

«Барселона» ва «Реал» Манзамбини диққа билан кузатмоқда

Футбол
22 октябр, 15:10
Футболчининг «Вилла» билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
 «Барселона» ва «Реал»  Манзамбини диққа билан кузатмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» ва «Реал» жамоалари «Астон Вилла» яримҳимоячиси Йохан Манзамбининг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, Ла Лига грандлари швейцариялик 21 ёшли футболчи мавсум бошидаги ишончли ўйинларини кузатиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Манзамби ўтган ёзда Германиянинг «Фрайбург» клубидан «Астон Вилла» сафига қўшилган эди. Муттахассислар ҳозирча унинг трансфер қийматини тахминан 65 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Футболчининг «Вилла» билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Йохан АПЛ доирасида бирмингҳэмликлар таркибида тўртта ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та ассистни қайд этди.

Бугунги янгиликлар