Live
2
Ўзбек

«Бу рекорд сенинг вақтга бўйсунмайдиган иқтидорингнинг яна бир исботидир» — Инфантино Мессини табриклади

Футбол
17 июн, 12:05
ФИФА президенти мундиаллардаги голлар сони бўйича Клозенинг натижасини такрорлаган аргентиналик форвардни эътироф этди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Бу рекорд сенинг вақтга бўйсунмайдиган иқтидорингнинг яна бир исботидир» — Инфантино Мессини табриклади
Foto: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина 3 : 0 Жазоир Жазоир

ФИФА президенти Жанни Инфантино Лионел Мессини Мирослав Клозенинг рекордини такрорлагани билан табриклади.

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2026 доирасидаги Жазоирга (3:0) қарши ўйинда ҳет-трик қайд этди. Энди унинг ҳисобида мундиалда 16 та гол бор. Бу натижа орқали у Германия миллий жамоаси собиқ форварди — рекордчи Мирослав Клозега тенглашди.

«Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлган Лионел Мессини мундиаллардаги 16-голи ва турнир тарихидаги энг кўп гол уриш бўйича Мирослав Клозенинг рекордини такрорлагани билан табриклайман!

Бу рекорд сенинг вақтга бўйсунмайдиган иқтидорингнинг яна бир исботидир. Сен бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга қувонч улашишда давом этмоқдасан»,
— деб ёзди Инфантино ижтимоий тармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Жазоир Жазоир
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар