Лионел Месси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Жазоирга (3:0) қарши учрашувда хет-трик муаллифига айланди ва жаҳон чемпионатлари тарихидан жой олган яна бир рекордни такрорлади.
Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси учинчи голини жарима майдони чизиғи яқинида тўпни қабул қилиб, ўзининг анъанавий чап оёғидаги аниқ зарбаси билан урди. Жазоир дарвозабони Люка Зидан бу сафар ҳам жамоасини қутқара олмади.
Месси аввалроқ 17 ва 60-дақиқаларда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, хет-трикни 76-дақиқада расмийлаштирди.
Ушбу голлар эвазига 39 ёшли аргентиналик юлдуз жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 16 тага етказди ва Германия афсонаси Мирослав Клозе билан биргаликда мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Шу тариқа Месси бразилиялик Роналдо Назариодан ҳам ўзиб кетди.
Бундан ташқари, «Интер Майaми» ҳужумчиси ЖЧ-2026нинг илк хет-тригини қайд этди.