Live
1
Ўзбек

Скалони: «Месси мени хайратда қолдирди, у ақлбовар қилмас футболчи»

Футбол
17 июн, 00:57
Аргентина бош мураббийи Жазоир устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Скалони: «Месси мени хайратда қолдирди, у ақлбовар қилмас футболчи»
Foto: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина 3 : 0 Жазоир Жазоир

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг илк турида Жазоир устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув қаҳрамони Лионел Месси бўлиб, у хет-трик қайд этди.

«Лео мени сўзсиз қолдирди. Мен у ҳақида яна нима дея оламан? У ақлбовар қилмас футболчи. У буни 20 йилдан бери амалга ошириб келмоқда. Футбол оламидаги барчанинг уни томоша қилишдан завқ олиши бежиз эмас», — деди Скалони.

Мутахассис Аргентина миллий жамоасининг ўйин услубига ҳам алоҳида тўхталди.

«Тўп билан муомала қилишда биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Бу бизнинг услубимиз ва буни доимо ёдда тутиш муҳим», — дея таъкидлади мураббий.

Скалони мундиалдаги илк учрашувларнинг доимо мураккаб кечишини эслатиб ўтди.

«Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Ўтган жаҳон чемпионатида биз муваффақиятсиз старт олгандик, шу сабаб бугун яхши бошлашимиз жуда муҳим эди», — деди у.

Шунингдек, аргентиналик мутахассис рақиб жамоага ҳам юқори баҳо берди.

«Бизни қийин ўйин кутаётганини билардик. Жазоир яхши ўйнайдиган жамоа. Улар жуда катта ишни амалга оширди ва бу биз учун осон учрашув бўлмади», — дея якунлади Скалони.

Аргентина ушбу ғалабадан сўнг J гуруҳи пешқадамларидан бирига айланди. «Албиселесте» кейинги турда Австрияга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Жазоир Жазоир
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар