Бугун
8
Ўзбек

Партининг Канадага кириш бўйича апелляцияси рад этилди

Футбол
17 июн, 02:00
Гана яримҳимоячиси ЖЧ-2026 ўйинларида иштирок эта олмайди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Партининг Канадага кириш бўйича апелляцияси рад этилди
Foto: Getty Images
17.06.2026, 19:00 Жаҳон чемпионати Гана Гана - : - Панама Панама

Гана миллий жамоаси яримҳимоячиси Томас Партининг Канадага кириш тақиқи бўйича берган апелляцияси рад этилди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Аввалроқ 33 ёшли футболчига Англияда зўрлаш билан боғлиқ бир неча айбловлар қўйилгани сабабли Канадага киришга рухсат берилмаганди.

Маълумотларга кўра, сешанба куни Оттава суди Партининг апелляциясини кўриб чиқиб, аввалги қарорни ўз кучида қолдирган.

Шу тариқа, яримҳимоячи ЖЧ-2026 доирасида Ганага ёрдам бера олмайди.

Гана миллий жамоаси мундиалдаги илк учрашувини 17 июндан 18 июнга ўтар кечаси Торонтода Панама миллий жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Канада иммиграция органлари қарорини футболчига нисбатан Буюк Британияда давом этаётган суд жараёнлари билан изоҳлаган.

2025/26 йилги мавсумда Парти Испаниянинг «Вилярреал» клуби сафида тўп суриб, Ла Лигада 25 та учрашувда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гана Гана
  • Панама Панама
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар