ЖЧ-2026 Ж гуруҳи 1-турида Австрия миллий жамоаси Иорданияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисоб 20-дақиқада очилди. Романо Шмид аниқ зарба билан австрияликларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида Иордания жавоб қайтарди. 50-дақиқада Али Олван ҳисобни тенглаштирди.
Баҳс тақдири 76-дақиқада ҳал бўлди. Иордания ҳимоячиси Язан Ал Араб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва Австрияни яна олдинга олиб чиқди.
Учрашувга якуний нуқтани 90+12-дақиқада Марко Арнаутович қўйди. Тажрибали ҳужумчи пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Кейинги турда Австрия Аргентина билан баҳс олиб борса, Иордания Жазоирга қарши майдонга тушади.
ЖЧ-2026. 1-тур
Австрия — Иордания 3:1
Голлар: Шмид 20 (1:0), Олван 50 (1:1), Ал Араб 76-автогол (2:1), Арнаутович 90+12-пеналти (3:1).
Австрия: Александер Шлагер, Штефан Пош, Филипп Лиенҳарт, Давид Алаба (59' Паул Ваннер), Филипп Мвене (59' Карни Чуквуемека), Николас Зайвалд, Ксавер Шлагер (59' Кевин Дансо), Романо Шмид (83' Патрик Виммер), Конрад Лаймер, Марсел Забицер, Саша Калайджич (46' Марко Арнаутович).
Иордания: Язид Абулайла, Абдалла Насиб (82' Саед Ал Росан), Язан Ал Араб, Моҳаммад Абу Алнади (72' Салим Обаид), Эҳсан Ҳаддад (82' Маҳмуд Ал Марди), Муҳанад Абу Таҳа, Оде Ал Фахури (88' Моҳаммад Ал Давуд), Низар Ал Рашдан, Нур Ал Равабдеҳ, Али Олван, Муса Ал Тамари (88' Али Ал Азайзеҳ).