Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништиришда давом этамиз. J гуруҳига етиб келдик. Бу квартетда Аргентина чемпионликни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилади. Австрия ва Жазоир ҳам плей-оффни кўзламоқда. Дебютант Иордания эса сенсация қайд этишга уринади.
Аргентина

Бош мураббий: Лионел Скалонининг тайинланиши дастлаб катта шубҳа билан қабул қилинган эди. Кўпчилик унга ишонишмаганди. Аммо у Аргентинани яна дунёнинг энг кучли жамоалари қаторига қайтарди. 2022 йилда жаҳон чемпиони бўлган. Шундан сўнг унинг кетиши ҳақида гап-сўзлар янгради. Бироқ якунда Скалони қолди, иккинчи бор Америка Кубогини қўлга киритди ва қийин даврни енгиб ўтиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатигача жамоани олиб боришни мақсад қилди.

Юлдуз: Месси — асосий юлдуз ва у ҳақида ортиқча таърифга сўз йўқ. Унинг соясида қолган барча футболчилар гўёки қирол атрофидаги сарой аҳлидек.
Шунингдек, дарвозабон Эмилиано Мартинес — ўтган жаҳон чемпионати финалининг қаҳрамони ва энг яхши посбони. Энцо Фернандес, Хулиан Алварес ва Лаутаро Мартинес ҳам ўрин олган.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Хуан Муссо («Атлетико» Мадрид), Херонимо Рули («Марсел»).
Ҳимоячилар: Науэл Молина («Атлетико» Мадрид), Гонсало Монтьел («Ривер Плейт»), Кристиан Ромеро («Тоттенҳэм»), Леонардо Балерди («Марсел»), Лисандро Мартинес («Манчестер Юнайтед»), Николас Отаменди («Бенфика»), Николас Таляфико («Лион»), Факундо Медина («Ланс»).
Яримҳимоячилар: Леандро Паредес («Бока Хуниорс»), Жовани Ло Челсо («Бетис»), Родриго Де Паул («Интер Майами»), Тяго Алмада («Атлетико» Мадрид), Эксекиэл Паласиос («Байер»), Николас Гонсалес («Ювентус»), Николас Паз («Комо»), Алексис Макаллистер («Ливерпул»), Энцо Фернандес («Челси»), Валентин Барко («Страсбург»).
Ҳужумчилар: Хулиан Алварес («Атлетико» Мадрид), Лионел Месси («Интер Майами»), Лаутаро Мартинес («Интер»), Хосе Мануэл Лопес («Палмейрас»), Жулиано Симеоне («Атлетико» Мадрид).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 10,30 фоиз.
Австрия

Бош мураббий: Ралф Рангник илгари миллий жамоалар билан ишламаган ва кўпроқ «Ред Булл» тизимининг идеологи сифатида танилган эди. Ҳатто «Манчестер Юнайтед»даги қисқа фаолияти ҳам бу фикрни ўзгартирмади.
Бироқ Австрияда у яна кучли мураббий эканини исботлади. Яқинда мамлакат футбол иттифоқи Рангник билан шартномани узайтирди. Бу бежизга эмас. Ахир, мураббий билан Австрия 28 йилдан сўнг яна жаҳон чемпионатига чиқди.

Юлдуз: Жамоанинг асосий юлдузлари — миллий жамоа сардори Давид Алаба ҳисобланади. Шунингдек, тўпурар Марк Арнаутович. Бу чемпионат уларнинг сўнгги йирик турнири бўлиши мумкин.
Янги авлоддан эса 26 ёшли яримҳимоячи Кристоф Баумгартнер ажралиб туради. Аммо у жароҳат сабаб турнирни ўтказиб юборади.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Патрик Пентц («Брондбю»), Александр Шлагер («Залцбург»), Флоран Вегеле («Виктория» Плзен);
Ҳимоячилар: Давид Аффенгрубер («Элче»), Давид Алаба («Реал»), Кевин Данзо («Тоттенҳэм»), Марко Фридл («Вердер»), Филипп Линҳарт («Фрайбург»), Филипп Мвене, Штефан Пош (иккаласи – «Майнц»), Александр Прасс («Ҳоффенҳайм»), Михаэль Свобода («Венеция»);
Яримҳимоячилар: Ксавер Шлагер, Николас Зайвалд (иккиси – «Лейпциг»), Карни Чуквуэмека, Марсел Забитцер (иккаласи – «Боруссия» Дортмунд), Флориан Гриллич («Брага»), Конрад Лаймер («Бавария»), Романо Шмид («Вердер»), Алессандро Шопф («Ванкувер Уайткэпс»), Паул Ваннер (ПСВ), Патрик Виммер («Волфсбург»);
Ҳужумчилар: Марко Арнаутович («Црвена Звезда»), Михаэл Грегорич («Аугсбург»), Саша Калайжич (ЛАСК).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 0,50 фоиз.
Жазоир

Бош мураббий: Владимир Петкович келгунига қадар Жазоир ўзгаришларни кечиктирди. Жамоа узоқ вақт Жамол Белмадига ишонди, аммо ўсиш кузатилмади. Петкович келгач, вазият ўзгарди: Жазоир ЖЧ саралашидан ишончли ўтди ва Африка Кубогида яхши таассурот қолдирди. Мамлакат раҳбарияти эса Владимир билан келишувни узайтирди.

Юлдуз: Энг машҳур ном — Риёд Маҳрез. 35 ёшида у ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олади, аммо аввалгидек барқарор эмас. Ҳимояда таянч фигура — жароҳатдан қайтган Рами Бенсебаини. Афсонавий Зинеддин Зиданнинг ўғли Люка ҳам бор.
Таркиб:
Дарвозабонлар:
Лука Зидан («Гранада»), Уссама Бенбот («УСМ Алжер»), Мелвин Мастил («Стад Нонне»), Абделатиф Рамдан («Алжер»).
Ҳимоячилар: Рафик Белгали («Верона»), Самир Шерги («Париж ФК»), Раян Аит-Нури («Манчестер Сити»), Жауэн Ҳажам («Янг Бойз»), Аисса Манди («Лилл»), Рами Бенсебайни («Боруссия» Дортмунд), Зинеддин Белаид («ЖС Кабили»), Ашраф Абада («УСМ Алжер»), Муҳаммад Амин Тугаи («Эсперанс»).
Яримҳимоячилар: Набил Бенталеб («Лилл»), Ҳишам Будауи («Ницца»), Ҳуссем Ауар («Ал Иттиҳод»), Фарес Шайби («Айнтрахт» Франкфурт), Ибраҳим Маза («Байер»), Ясин Титрауи («Шарлеруа»), Рамиз Зерруки («Твенте»).
Ҳужумчилар: Муҳаммад Амин Амура («Волфсбург»), Надир Бенбуали («Гёр»), Адил Булбина («Ал Дуҳайл»), Фарес Жежемис («Фрозиноне»), Амин Гуири («Марсел»), Анис Ҳаж Мусса («Фейеноорд»), Рияд Маҳрез («Ал Аҳли»).
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 0,18 фоиз.
Иордания

Бош мураббий: Иордания ўз тарихидаги энг яхши даврни бошдан кечирмоқда. Жамоа илк бор Осиё Кубоги финалига чиқди ва ЖЧда дебют қилади. Мураббийлар алмашуви жараёнида Жамол Селлами жамоани қабул қилиб олди. Натижада Иордания билан жаҳон чемпионатида муваффақиятли тарзда иштирок этишга шайланмоқда.

Юлдуз: Ягона ва асосий юлдуз — Муса Ал Тамари. У Европада муваффақият қозонган илк иорданиялик футболчи бўлиб, Франция чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олди. Қолган ўйинчилар маҳаллий клубларда тўп тепади.
Чемпионликка эришиш эҳтимоли (Opta): 0,04 фоиз.