Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Норвегия Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳоланддан дубл

Футбол
16 июн, 19:58
Эрлинг мундиалдаги дебют баҳсидаёқ иккита гол урди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЖЧ-2026. Норвегия Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳоланддан дубл
Фото: Getty Images
16.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ироқ Ироқ 1 : 4 Норвегия Норвегия

Жаҳон чемпионати 1‑турида Норвегия миллий жамоаси Ироқ билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эрлинг Ҳоланд биринчи бўлимнинг ўзидёқ дублга эришди. Захирадан майдонга тушган Остигард ҳам битта голга муаллифлик қилди. Ироқликларнинг ягона голи Ҳусейн ҳисобига ёзилди. Аймен 90+6-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, Норвегия 3 очко билан гуруҳда пешқадамга айланди. Франция иккинчи поғонага тушди. Ироқ ва Сенегал ҳозирча бирорта очко тўплай олгани йўқ.

ЖЧ-2026. 1-тур
Ироқ – Норвегия 1:4
Голлар:
Ҳусейн 39 – Ҳоланд 29, 43, Эстигор 76, Ҳусейн 90+6.
Ироқ
– Ҳассан, Али, Таҳсин, Ҳошим, Доски, Ал Аммари, Байеш, Исмоил (Иқбол, 59), Жасим (Қосим, 73), Ал Ҳамади (Фаржи, 59), Ҳусейн.
Норвегия – Нюланд, Хеггем, Рюэрсон, Аер, Мёллер Волф (Эстигор, 73), Эдегор (П.Берг 81), Берг, Эурснес, Сёрлот (Бобб, 73), Ҳоланд, Нуса.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ироқ Ироқ
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар