Норвегия миллий жамоаси собиқ форварди Туре Андре Фло ҳамюрти Эрлинг Ҳоланд ва франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг Жаҳон чемпионати-2026даги қарама-қаршилиги ҳақида гапирди.
Маълумот учун, Норвегия ва Франция I гуруҳидан ўрин эгаллаган ҳамда 26 июн куни майдонда рўбарў келади.
«Назримда, бу ҳақда гапиришга ҳали вақтли. Уларнинг ҳар иккиси самарали ўйин кўрсатмоқда. Ҳоланд ҳали жаҳон чемпионатларида гол урмаган бўлса-да, мана шу июн ойида у ишини бошлайди, деб ўйлайман. Аммо кейин нима бўлади, кўрамиз. Қўшимчасига, ҳозир Мбаппе ва Ҳоланд бу қарама-қаршилик ҳақида ўйламаяпти, деган фикрдаман. Улар шунчаки кейинги босқичга чиқишни истайди», – дея Туре Андре Фло сўзларидан иқтибос келтирди RMC Sport.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия 28 йил ўтиб, яна ЖЧ финал босқичида иштирок этади. Франциядан ташқари гуруҳ босқичида жамоа Ироқ ва Сенегал миллий жамоаларига қарши майдонга тушиши режалаштирилган.