Live
2
Ўзбек

«Интер» Кертис Жонс учун илк таклифини юборди

Футбол
16 июн, 09:56
Милан клуби «Ливерпул» яримҳимоячисини қўлга киритмоқчи.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Интер» Кертис Жонс учун илк таклифини юборди
Foto: Getty Images

Миланинг «Интер» клуби «Ливерпул» яримҳимоячиси Кертис Жонс трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.

Манбага кўра, «нерадзуррилар» 25 ёшли футболчи учун инглиз клубига 20 миллион евролик илк расмий таклифни юборган.

Бироқ «Ливерпул» раҳбарияти ушбу суммани етарли деб ҳисобламаяпти. Мерсисайд клуби ўз тарбияланувчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Қайд этилишича, «Интер»нинг Жонсга қизиқиши янги эмас. Миланликлар футболчини январ ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишга уринган, энди эса музокараларни қайта бошлаган.

«Интер» трансферни янги мавсум бошланишидан олдин якунлашни мақсад қилган.

Кертис Жонснинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади. Шу билан бирга, футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимолини инкор этмаяпти.

Милан клуби келишувга эришиш учун яқин кунларда таклиф миқдорини ошириши мумкин. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар