Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026 олдидан таркибида мажбурий ўзгариш амалга оширди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси расман маълум қилди.
ФИФА қоидаларига кўра, жамоалар турнир бошланишидан камида 24 соат олдин жароҳат олган футболчини қайдномадан чиқариб, унинг ўрнига бошқа ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Айнан шу қоида асосида ҳимоячи Тино Ливраменто мундиални ўтказиб юборадиган бўлди. Футболчи якшанба кунги машғулот вақтида жароҳат олган ва тиббий текширувлар унинг турнирда иштирок эта олмаслигини тасдиқлаган.
Шундан сўнг Англия миллий жамоаси «Челси» ҳимоячиси Трево Чалобани таркибга қўшди.
26 ёшли Чалоба сўнгги мавсумда клуб сафида барқарор ўйин кўрсатиб, мураббийлар штаби ишончини қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Англия ЖЧ-2026даги илк учрашувини 17 июн куни Хорватияга қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.